Зайнаб Дайибекова қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди

Сақлаш
03:05 / 20.06.2023 1275 0

Хитойнинг Уси шаҳрида ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатидан хушхабар: аёллар ўртасида сабля йўналишида кечган баҳсларда ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова олтин медални қўлга киритди.

 

Осиё чемпионатининг плейй-офф босқичида иккинчи сараланган спортчи сифатида ҳаракат қилган Дайибекова саралашда Вьетнам, Хитой, Австрия вакиллари, ярим финалда ҳиндистонлик Бхавани Чадалавадани, финалда эса уч карра жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби, жанубий кореялик Жису Юнни мағлубиятга учратди.

 

Бу қорақалпоғистонлик спортчимизнинг катталар ўртасидаги Осиё чемпионатларида қўлга киритган биринчи олтин медали ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//