Иқтисод
Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилди.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
Илгари ер 0,04 гектар, қорамол ёки 50 бош парранда бўлса ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилган.
Шу сабабли “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77601
Жамият
56650
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ