Жамият
“Анҳор Локомотив” даги ҳодисага Бош прокуратура ва ССВ муносабат билдириб, қўшимча тафсилотлар келтирилди.
Бош прокуратурага кўра, 12 июн куни Шайхонтохур туманида жойлашган “Анҳор Локомотив” боғида “Мелниса” номли аттрационга учиш учун чиққан 24 ёшли эркак ва 29 ёшли аёл 7-8 метр баландликдан йиқилиб тушиб тан жароҳати олишган.
Текшириш давомида аттракцион назоратчиси фуқароларнинг хавфсизлик камари тақилганлигини текширмасдан, аттрационни ҳаракатга келтирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Беморларнинг айни пайтдаги аҳволи ўрта оғир даражада эканлиги ССВ матбуот хизмати хабарида маълум қилинади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56722
Жамият
55945
Жамият
51004
Жамият
//
Изоҳ йўқ