Сувни сарфлаш, ўлчаш ва етказиб бериш бўйича жуда кескин таклифлар тайёрлаяпмиз – Иқтисодиёт ва молия вазири

Сақлаш
17:04 / 16.06.2023 1828 0

Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 ва 2023 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси бўйича Қонунчилик палатаси олдидаги ҳисоботида вазирлик сувни сарфлаш маданияти, уни ўлчаш ва етказиб бериш бўйича кескин таклифлар тайёрлаётганини маълум қилди.

 

“Ҳурматли президентимизга ҳам ахборот берганмиз, сувни сарфлаш маданияти, сувни ўлчаш, сувни етказиб бериш бўйича жуда бир кескин таклифларимизни тайёрлаяпмиз. Улар тайёр бўлиши билан 2024 йилнинг бюджет лойиҳасида ҳам буни ўзингиз кўрасизлар. Яъни сувга бўлган муносабатимизни кескин ўзгартирадиган, тежашни рағбатлантирадиган механизмлар ҳақида ўйлаяпмиз”, – деди вазир.

 

Вазирнинг қайд этишича, 2022 йил давомида Ўзбекистонда 1800 километрдан ортиқ ичимлик ва 50 километрдан ортиқ оқава сув қувурлари тортилган. 1,6 миллион нафардан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланган. 464 та маҳаллада яшовчи 3,4 миллион нафардан ортиқ аҳолининг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси яхшиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//