Тошкентнинг 3 туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди
Жамият
15:55 / 16.06.2023
1792
0
Тошкент шаҳрида модернизация ва реконструкция ишлари сабабли учта тумандаги 7 та МФЙнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Хабарга кўра, бугун, 16 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
Яшнобод туманининг: «Арғин» ва «Баҳор» МФЙ айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
Юнусобод туманининг: Марказ 6-даҳаси, «Регистон» ва «Қўшчинор» МФЙ айрим ҳудудларида соат 15:00 гача;
Чилонзор туманининг: «Дилхуш» ва «Қатортол» МФЙ айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилган.
Изоҳ йўқ