“Йиғла, қаттиқроқ йиғла, менга бу таъсир қилмайди”. Андижонда аёл эридан ўч олиш учун боласини қийнагани акс этган видео тарқалди

Сақлаш
14:52 / 16.06.2023 1533 0

Ижтимоий тармоқларда аёл кишининг чақалоғини қийнаб видеотасвирга олгани ва уни хорижда ишлаётган эрига жўнатгани айтилган видеотасвир тарқалди.

 

Андижон вилояти ИИБ берган расмий маълумотга кўра, ҳолат Улуғнор туманининг Чўлобод маҳалласида яшовчи, 21 ёшли Ш.О исмли аёл ва унинг 5 ойлик фарзанди билан содир бўлган.

 

Аёл Россияда ишлаётган турмуш ўртоғига ўзаро ўрталаридаги оилавий келишмовчилик сабабли 2023 йилнинг 13 июнь куни фарзандини йиғлатган ҳолда видеога олган ва Телеграм мессенжери орқали жўнатган.

 

Ушбу видео хабарлар ижтимоий тармоқларга тарқалганидан сўнг аёлнинг ўзи 14 июнь куни вилоят ИИБга мурожаат қилиб, унда видеотасвир ҳақиқатда ўзи томонидан олингани бироқ турмуш ўртоғи уни ижтимоий тармоқларга тарқатиб, обрўсизлантираётганини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

 

Ҳозирда Ш.О. нинг фарзандига нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган ва Андижон вилояти, Улуғнор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

 

Ҳолат бўйича гувоҳларнинг важлари тўлиқ текширилиши, ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилиши маълум қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//