Жамият
Тошкент шаҳрида қулаган уй остида қолиб кетган қизалоқ қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 15 июнь куни соат 12:14 да Тошкент шаҳар ФВБга М.Улуғбек тумани “Олий Ҳиммат” МФЙда жойлашган уйларнинг бирида қурилиш мақсадида қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда уйнинг бир қисми бузилиб кетганлиги ва қулаган девор остида 2 ёшли қизaлоқ қолиб кетганлиги тўғрисида ташвишли хабар келиб тушган.
“Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, қизалоқни олиб чиқишган ва зарурий тиббий ёрдам учун шифокорларга топширишган. Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши”, – дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77828
Жамият
56762
Жамият
55993
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ