Жамият
Статистика агентлиги Ўзбекистонга 5 ойда неча нафар турист келгани ва энг кўп ташриф қайси давлатдан бўлгани тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.
2023 йил январь—май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 5 ойда энг кўп турист Тожикистондан ташриф буюрган – 797,8 минг нафар киши.
Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия фуқароларида бу рақам сезиларли даражада юқорилигини кўриш мумкин:
— Тожикистон – 797,8 минг нафар киши;
— Қозоғистон – 656,5 минг нафар;
— Қирғизистон – 649,5 минг нафар;
— Россия – 279,8 минг нафар;
— Туркия – 39,5 минг нафар;
— Туркманистон – 21,2 минг нафар;
— Корея – 12,4 минг нафар;
— Ҳиндистон – 12,3 минг нафар;
— Хитой – 9,6 минг нафар;
— Германия – 9,5 минг нафар.
Шундан ҳаво транспортида келган сайёҳлар 428,4 минг кишини (16,5 %), темир йўл орқали келганлар – 32,8 минг кишини (1,3 %), автомобиль транспортида келганлар – 18,4 минг кишини (0,7 %) ташкил этган.
Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 2,1 млн нафари (81,5 %) пиёда келган (асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар чегара постларидан пиёда ўтишган).
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77359
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ