Спорт
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма CAFA Nations Cup—2023 2-тури доирасида Туркманистонга қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда Элдор Шомуродов 2 та гол уриб, дубль муаллифига айланди. Бу Шомуродов учун терма жамоа сафидаги 35 ва 36-голлар бўлди. 27 ёшли ҳужумчи Максим Шацкихни (34 та гол) ортда қолдирган ҳолда Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
Элдорга 36 та гол уриш учун 64 та ўйин керак бўлди. Шацких эса 34 та тўпини 61 та ўйинда киритган.
Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхати:
Элдор Шомуродов — 36;
Максим Шацких — 34;
Миржалол Қосимов — 31;
Александр Гейнрих — 31;
Сервер Жепаров — 25;
Одил Аҳмедов — 21;
Игор Шквирин — 20;
Игор Сергеев — 17;
Жаъфар Ирисметов — 15;
Улуғбек Бақоев — 14.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77601
Жамият
56651
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ