Жамият
Бугун Инновацион ривожланиш вазирлигида «InnoWeek.uz-2021» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида «Сунъий интеллект - технологик ривожланиш асоси» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Халқаро анжуманда иштирок этган ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ўзбек тилида маъруза қилди, дея хабар бермоқда "Oyina.uz" мухбири Инобат Аҳатова.
Вазир нутқи аввалида маъруза бошқа тилларга синхрон таржима қилинишини аниқлаштириб, тасдиқ жавобини олгач, тўлиқ ўзбек тилида чиқиш қилди.
«Сунъий интеллект қийин вазифага ўхшаб кўринади. Лекин биз ҳозир у билан шуғулланмасак эртага кеч бўлиб қолиши мумкин.
Умид қиламанки, бугунги конференцияда мутахассисларимиз сунъий интеллектни ижобий томонларини ҳам, салбий томонларини ҳам, имконият ва хавфларини ҳам таҳлил қилиб беради. Ўзбекистонда бу йўналишдаги ишлар бошланган, тегишли қарорлар қабул қилинган», деди вазир.
Шунингдек, Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири сифатида иш бошлаганига эндигини бир ҳафта бўлгани ҳақида гапирди. У халқ таълими вазири сифатида ишлаётган вақтда мактаблардаги тест имтиҳонларида кўчирмакашликни олдини олишга қаратилган тизим ишлаб чиқилгани ва уни қўлланишни бошламоқчи бўлганини ёдга олди.
Конференцияда Шерзод Шерматовдан сўнг сўзга чиққан Инновацион ривожланиш вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова ва хорижлик мутахассислар ўз маърузаларини тўлиқ рус ва инглиз тилида олиб борди.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ