Тошкентда жамоат транспортидан кунлик фойдаланувчилар сони қарийб 800 мингга етди

Сақлаш
19:13 / 14.06.2023 839 0

Қайд этилишича, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳаракат таркибининг янгиланиши, йўналишларга янги, катта ва ўта катта сиғимли автобус ва электробусларнинг чиқарилиши натижасида шаҳар жамоат транспорти хизматидан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда.

 

Хусусан, йўловчи ташувлари жорий йил май ойида 63 фоизга ошиб, кунлик 782 минг нафар йўловчини ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 478 минг нафарни ташкил этган.

 

Жорий йил май ойида кунлик йўналишга чиқарилган автобуслар сони 40 фоизга ўсиб, 1 330 тага етган, 2022 йилнинг шу даврида эса бу рақам 806 тани ташкил этган.

 

2023 май ойида амалга оширилган кунлик қатновлар сони 60 фоизгача ошиб, 16 741 тани ташкил этган. 2022 йилда ушбу кўрсаткич 10 424тани ташкил этган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//