Мудофаа вазирлиги таркибида Жалолиддин Мангуберди номидаги лицей ташкил этилади

Сақлаш
16:19 / 14.06.2023 960 0

Мудофаа вазирлиги таркибида давлат муассасаси шаклида Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейи ташкил этилади. Бу ҳақидаги қарор президент томонидан имзоланди.

 

Қабул ва ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади, ўқув жараёни давомийлиги икки йил бўлиб, йиллик қабул квотаси 150 нафарни ташкил этади.

 

Лицейнинг асосий вазифалари:

 

ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари инсоний фазилатларни, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;

 

халқимизнинг тарихи ва бой маданияти, буюк аждодларимизнинг қолдирган бебаҳо мероси, Ватан озодлиги ва фаровонлиги йўлида ўзини қурбон қилган замондош ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги асосида Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ўқувчиларни тарбиялаш ва бошқалар.

 

Лицей ўрта махсус таълим муассасаси ҳисобланиб, Урганч шаҳрида жойлашади.

 

Ушбу лицейга илмий-методик ёрдам кўрсатиш мақсадида Урганч давлат университети ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик билим юрти бириктирилади.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўқув-методик жиҳатдан кўмаклашади. Ўқувчиларнинг кийим-бош намуналари ва уларни кийиб юриш тартибини Мудофаа вазирлиги белгилайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//