Спорт
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида шахмат бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Унда 18 та давлатдан, жумладан, Қозоғистон, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Филиппин, Шри-Ланка, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур ва Ўзбекистондан келган 127 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Шахмат бўйича “Осиё қироли” унвони ўзбекистонлик гроссмейстер Шамсиддин Воҳидовга (ФИДE рейтинги — 2583) насиб этди, у 7 очко тўплаб, мусобақа ғолиби бўлди. Кумуш медални эронлик гроссмейстер Бардия Данешвар (2555), бронза медални қозоғистонлик шахматчи Алишер Сулейменов (2463) қўлга киритди. Ҳар иккала спортчи 6,5 очко тўплади.
Шу билан бирга, очиқ блис турнирда қозоғистонлик 20 ёшли Аристан Исанжулов чемпион бўлди. Аёллар ўртасида яна бир қозоғистонлик 18 ёшли Ксения Балабаева ғолибликни қўлга киритди.
Энди мусобақанинг энг яхши олти иштирокчиси, жумладан Шамсиддин Воҳидов ҳам 29 июлдан 26 августгача Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон кубогида иштирок этади. Мусобақа финалчилари жаҳон шахмат тожи учун номзодлар турнирига йўл олади. Унинг ғолиби жаҳон чемпиони, хитойлик Дин Лижен билан шахмат тожи учун баҳслашади.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55993
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ