Эртага ҳаво ҳарорати 42 даражагача исийди

Сақлаш
22:40 / 13.06.2023 1054 0

Эртага, 14 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати 40-42 даража иссиқ бўлади. Айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази маълум қилди.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.

 

Қорақалопоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

 

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

 

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//