Иқтисод
12 июнь Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун билан [ЎРҚ-845] айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритилди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ҳамда мазкур ҳудудда фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлар (бундан йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар мустасно) 2028 йил 1 январгача:
Агар солиқ тўловчи мазкур имтиёзлар билан бир қаторда бир вақтнинг ўзида бошқа асослар бўйича солиқ имтиёзларига доир ҳуқуққа эга бўлса, бундай солиқ тўловчи ўз ихтиёрига кўра энг қулай солиқ имтиёзини танлашга ҳақли бўлади.
«Давлат божи тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Қорақалпоғистон Республикасидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) 2027 йил 1 октябргача Консуллик йиғимини ҳамда Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ