Жамият
12 июнь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманидаги истироҳат боғида 24 ёшли эркак ва 30 ёшли аёл аттракциондан тушиб кетди, дея хабар берди Ўзбекистон Миллий гвардияси матбуот хизмати.
Воқеа тахминан соат 22:10 да «Anhor-Lokomotiv» кўнгилочар боғида содир бўлган. Миллий гвардия маълумотларига кўра, «Тегирмон» аттракционида ҳаракатланаётган Б.Э. ва Т.М. хавфсизлик камарини тақмаган ва аттракцион ҳаракатланаётган чоғида йиқилиб тушган.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари тез ёрдам чақириб, шифокорлар етиб келгунига қадар жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Улар Чилонзор туманидаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55993
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ