Жамият
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилишини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёевнинг ўз сайловолди дастурида айтишича, бунинг учун узунлиги 465 километр бўлган “Бухоро–Урганч–Хива” ва узунлиги 196 километр бўлган “Мискин–Нукус” темирйўл линиялари электрлаштирилади. Бу лойиҳага 460 миллион доллар йўналтирилади.
Линия ишга туширилгач, “Тошкент–Самарқанд–Бухоро–Хива” анъанавий туристик занжирига Қорақалпоғистон ҳам қўшилади.
“Натижада, хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг юртимизда 4-5 кунгача бўлишини таъминлаш, туристик хизматлар экспортини 100 миллион долларга етказиш имконияти яратилади”, – деди Мирзиёев.
Номзоднинг сўзларига кўра, Элликқалъа, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари туризмга ихтисослаштирилади. Тўрткўл, Беруний, Амударё, Хўжайли, Қонликўл, Қўнғиротда йўл-савдо инфратузилмаси кенгайтирилади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ