Жамият
Интернет орқали ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар тарқатган қашқадарёлик йигит 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро 2019—2022 йилларда Россияда меҳнат мигранти бўлиб ишлаган даврида интернет орқали террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар ғоявий раҳнамолари бўлган Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорий, Содиқ Самарқандий, Маҳмуд Абдулмўмин ва бошқаларнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” қилишга, исломий давлат қуришга чорловчи маърузалари таъсирига тушиб қолади.
Сўнгра Instagramʼда профиль очиб, 1800 нафардан ортиқ обуначиларига ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқата бошлайди. Шунингдек, Telegramʼда ҳам “Ҳизб ут-Таҳрир” террористик ташкилоти вакиллари билан алоқа ўрнатиб, ташкилот ғоялари сингдирилган ва амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга хизмат қилувчи материалларни тарғиб қилиш билан ҳам шуғулланади.
Бундан ташқари, YouTubeʼдаги “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотининг тарғиботчиси билан боғланиб, унинг фаолиятини фаоллаштириш мақсадида банк иловаси орқали катта миқдорда пул маблағи юборади.
2022 йилнинг cентябрида Ўзбекистонга қайтиб келганидан кейин ҳам, у ғайриқонуний ҳаракатларини давом эттиради.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу фуқаронинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилади.
Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг ҳукми билан, мазкур шахс Жиноят кодексининг 155-3, 159 ва 244-1-моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ