Жамият
Ўзбекистонда кузатилаётган кескин иссиқ об-ҳаво сабабли поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўловчи” компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳарорат кўтарилиши оқибатида ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.
“️Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин. Компания ўз мижозларидан аномал иссиқлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрайди”, — дейилади хабарда.
Бундан аввалроқ ҳаво исиши сабабли Тошкент метрополитенининг ерусти йўналишларида ҳам ҳаракат тезлиги пасайтирилиши маълум қилинганди. Рельслар ҳарорати +60 даража бўлганда, тезлик 40 км/соатдан, +65 даражада 25 км/соатдан ошмайди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77601
Жамият
56651
Жамият
55851
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ