Жамият
Ижтимоий тармоқларда 8 нафар фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ ҳақида хабарлар тарқалди. ИИББ ахборот хизмати мазкур хабар юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, воқеа жорий йилнинг 9 июнь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган М-34 Тошкент—Душанбе автомобиль йўлида содир бўлган. Видеода кўрилгани каби Спарк ҳайдовчиси ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши оқибатида шу йўналишдаги Дамас билан тўқнашиб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида йўналишдаги 3 та автомобиль техник шикастланган. 8 та эмас, 1 нафар фуқаро — қарама-қарши йўлга чиқиб кетган Спарк ҳайдовчиси вафот этган. Қолган иштирокчилар турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага юборилган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, якуний хулосага кўра батафсил ахборот берилади”, — дейилади хабарда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ