Жамият
Тошкентда 7 ёшли қизга кўп қаватли уй подъездида тегажоғлик қилган эркак қўлга олинди, деб хабар беради “Сукут сақлама” лойиҳаси.
Маълум қилинишича, 8 июнь куни соат 17:00 да Мирзо Улуғбек туманида (Мусаввирлар бекати) ўрта ёшдаги бегона эркак 7 яшар қиз орқасидан “подъезд”га кирган. Ўша уйда яшайдиган қиз 1-қаватда турадиган дугонасининг олдига келган. Эркак қизни қўрқитиб, рўпарадаги эшик олдига олиб бориб, қизни ўпиб, интим жойларини ушлагани ва бошқа уятсиз хатти-ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Қизнинг дугонаси унинг келавермаганидан хавотир олиб, ўзи кўчага чиққанида эркак ҳодиса жойидан қочиб кетган. Жабрланувчининг ота-онаси ҳолат бўйича дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилган.
Аниқланишича, ушбу шахс Қибрай туманида истиқомат қилувчи 1968 йилда туғилган оилали эркак бўлиб чиққан.
“Кеча терговчи Жиноят кодекси 129-модданинг 3-қисми (шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш) билан жиноий иш қўзғатмоқчи эди. Унга кўра 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси берилади”, — дейилади хабарда.
“Сукут сақлама” муаллифлари видеода 119-модда 4-қисмига (зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) мувофиқ жиноятнинг тўлиқ таркиби акс этган, дея ҳисоблайди. Мазкур модда 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосини назарда тутади.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ