Жамият
Тошкент шаҳридаги яна еттита автобус йўналиши 9 июндан бошлаб нақд пул тушумларини топшириш бўйича кунлик режа бекор қилинган ҳолда брутто-шартномалар асосида ишлашга ўтказилди. Булар 27, 51, 69, 94, 100, 131 ва 185-йўналишлар, деб хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати.
Бундан ташқари, 27 ва 185-йўналишларда ҳаракатланувчи таркиб Isuzu`дан паст полли SAZ LE-60`га ўтказилади, 61-йўналишда эса сиқилган газда ҳаракатланувчи бешта Yutong автобуси иш бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, 5 майдан бошлаб 5, 11, 18, 19, 37, 44, 67, 77, 83, 136, 139, 142, 72 ва 81-йўналишлар брутто-шартномаларга ўтказилганди.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ