Жамият
Жорий йил май ойининг охирларида Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги 122-боғчада болаларни ухламагани учун оёқларига игна санчилгани ҳақида хабар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан, бугун, 8 июнь куни жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг cайёр мажлисида 34 ёшли С. Э. (122-ДМТТ тарбиячиси) ва 20 ёшли М. Р. (Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги Педагогика коллежининг 3-босқич ўқувчиси)га оид маъмурий иш кўриб чиқилди.
Суд уларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, ҳар бирига БҲМнинг 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.
Шунингдек, суд томонидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси бошлиғига содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан меҳнат муносабатларидан келиб чиқиб, расмий муносабат билдириш ва тегишли чора-тадбирлар белгилаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 313-моддаси тартибида тақдимнома ҳам чиқарган.
Бундан ташқари 122-ДМТТ мутасаддиларига рўйхатдан ўтмасдан туриб, тарбияланувчиларни қабул қилинганлик ҳолати ва улар учун тўловлар амалга оширилганлигини текшириб, қонуний баҳо бериш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 278-моддаси тартибида Янгиҳаёт туман прокурорига ҳам хабарнома юборилган.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ