Тошкентда кондиционерни ёқмасдан ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси жазоланди

Сақлаш
17:43 / 08.06.2023 920 0

7 июнь куни Тошкент шаҳрида кондиционерни ёқмасдан ҳаракатланиб, йўловчилар эътирозига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси жазоланди.

 

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти матбуот хизматининг хабар беришича, ўша куни соат 10:12 атрофида 12-Автобус саройи филиали тасарруфидаги 59-сонли йўналиш ҳайдовчиси Олим Зокиров бошқарувидаги автобуснинг совитиш тизими (кондиционер)ни ёқмаган ҳолда ҳаракатланган. “Сергели 7-мавзе” бекатида йўловчилар эътирозидан сўнг кондиционерни ёққан.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода автобусдаги ёш бола иссиқдан кўнгли айниб, қайт қилиб юборгани, йўловчилар уришиб беришганидан сўнг кондиционер ёқилгани айтилган.

 

Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” ҳамда 12-Автобус саройи филиали масъул ходимлари йўловчилар норозилигига сабаб бўлган ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борган. Ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чораси кўрилиши белгиланган.

 

Қайд этилишича, корхона ички тартиб қоидасига биноан, ҳайдовчилар автобус салонида совитиш тизимини соат 8:00 дан 19:00 га қадар ёққан ҳолда ҳаракатланишлари белгиланган.

 

“Тошшаҳартрансхизмат” йўловчилардан юқоридаги каби ҳолатлар кузатилган тақдирда 1062 ишонч рақамига мурожаат қилишни сўради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//