Иқтисод
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайишда давом этмоқда. Марказий банк 1 июнь ҳолатига халқаро захираларга оид маълумотларни тақдим этди.
Хусусан, ўтган даврда мамлакат захиралари 838 млн долларга камайиб, 34,3 млрд долларни ташкил этди.
Бу даврда захира активлари таркибидаги хорижий валютадаги захиралари апрель ойига нисбатан 158 млн долларга ошиб, 10,1 млрд долларга етган.
Апрель ойида мамлакат олтин-валюта захиралари 230 млн долларга камайганди. Май ойидаги кўрсаткич эса жорий йилдаги энг юқори камайиш қайд этилган февраль ойидаги натижадан кейинги юқори кўрсаткичдир.
Февралда мамлакат захиралари 1,9 млрд долларга камайганди. Бироқ март ойи давомида кўрсаткич 1,4 млрд долларга ошиб, захиралар 35,4 млрд долларга етганди.
Май ойи давомида олтиннинг физик ҳажми ҳам 12,2 млн трой унциядан 11,9 млн трой унцияга камайди. Қиймати ҳам бир ойда 980 млн долларга камайиб, жами 23,2 млрд долларни ташкил этган.
Дастлабки тўрт ойда Ўзбекистон 3 млрддан ортиқ олтин экспорт қилди. Апрель ойида хорижга қимматбаҳо металл етказиб бериш ҳажми 650 млн долларгача камайди.
Апрель ойи охирида мамлакатнинг олтин қазиб олиш ҳажмини 1,4 баробарга — 150 тоннагача оширишни режалаштираётгани маълум қилинди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ