Тошкентнинг айрим ҳудудлари электр таъминотидан узилди

Сақлаш
16:04 / 08.06.2023 880 0

Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Бектемир ҳамда Чилонзор туманлари ҳудудидаги қисман аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси 8 июнь куни соат 18:00 га қадар вақтинчалик ўчирилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали хабар берди.

 

Қайд этилишича, истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли ҳамда ишончли етказиб бериш, юзага келиши мумкин бўлган авариявий узилишларни олдини олиш ва туман электр таъминоти корхонаси томонидан белгиланган давлат дастурлари асосида ҳудудларда паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келиняпти.

 

Шу сабабли ушбу ҳудудлардаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.

 

Бектемир тумани — “Ийк ота” МФЙнинг Маърифат ва Ҳуррият кўчалари ҳамда “Олтинтопган”МФЙнинг Олтинтопган кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

 

Яшнобод тумани — Баку, Бойсун, Ғиждувон, Ҳовот, Марв, М.Ашрафий, Тузел 1-мавзеси, Сиалкова, Товкантепа, Баҳор, Янгиҳаёт, П.Маҳмуд, Махмур, Туризм коллежи, Паркент, Олтинтепа, С. Азимова, Тўйтепа, Истиқбол, Дархон, Илғор шох, “Миришкор” МФЙ ҳамда Қашқадарё кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

 

Чилонзор тумани — Нурхон, Афшона ҳамда Қўшчинор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади.

 

Шунингдек, маълум қилинишича, “Қўқон” подстанциясида 35 киловатли юқори кучланишли кабель тармоғининг шикастланиши оқибатида фавқулодда авария ҳолатида электр энергиясидан узилиш содир бўлган. Бунинг оқибатида Миробод ва Яккасарой туманлари ҳудудидаги истеъмолчиларининг бир қисмида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

 

“Айни вақтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиалининг юқори кучланишли авариявий ҳолатларини бартараф этиш махсус тезкор бригадалари томонидан подстанциядаги носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди”, — дейилади хабарда.

 

Аввалроқ 8 июнь куни Тошкентнинг икки туманида газ таъминотининг ҳам вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//