Жамият
Давлат органлари ёки ходимларнинг вакиллик органларига сайланганлиги учун ишдан бўшатилган ходимларга ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса бошқа тенг иш (лавозим) берилади.
Ҳарбий хизматга чақирилган ходим ҳарбий хизматдан захирага бўшатилганидан ёки истеъфога чиқарилганидан кейин, аввалги иш жойига бўшатилганидан бошлаб 3 ойдан кечикмай мурожаат қилса, ишга жойлашишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.
Ташкилот қайта ташкил этилганда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришни ташкилотнинг ҳуқуқий вориси, ташкилот тугатилганда эса маҳаллий меҳнат органи амалга оширади.
Юқоридаги кафолатларни ходимларга иш бериш имкони бўлмаганида маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштиришни, зарур бўлганда эса уларни бепул касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлайди.
Ташкилотда штат қисқаргандан кейин 6 ой ичида бўш иш ўрни очилса, штатлар қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар янги пайдо бўлган иш ўрнига ишга қабул қилиниши шарт.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ