Расман: Месси фаолиятини АҚШда давом эттиради

Сақлаш
14:49 / 08.06.2023 1056 0

Аргентиналик футболчи Лионел Месси фаолиятини “Интер Маями”да давом эттиради. Бу ҳақида футболчининг ўзи маълум қилди.

 

“Мен “Маями”га ўтишга қарор қилдим. Ҳозирча ишлар тўлиқ якунланмаган, лекин фаолиятимни ўша ерда давом эттиришни танладим.

 

Агар гап пулда бўлганда эди, мен Саудияга ёки бошқа жойга кетган бўлардим. Лекин умуман бошқа сабабга кўра Америка клубини танлашга қарор қилдим.

 

“Барселона”га қайтишни хоҳлагандим. Бироқ икки йил аввалги воқеалар такрорланишини ва тақдирим бошқаларнинг қўлида қолиб кетишини истамадим”, — дейди Лео.

 

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли футболчи 2 йиллик фаолиятдан сўнг “ПСЖ” сафини тарк этди. Бунгача эса “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.

 

Мессига Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасидан ҳам таклиф бўлганди.

 

Маълумот учун, англиялик собиқ футболчи Девид Бекҳем “Интер Маями”нинг эгаларидан бири саналади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//