Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Сақлаш
14:34 / 08.06.2023 858 0

Таъмирлаш ишлари туфайли 8 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели ва Чилонзор туманларининг баъзи жойларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизмати хабар берди

 

Унга кўра, Сергели тумани “Меҳригиё” МФЙ, Сергели-7 мавзеси ҳудудида жойлашган АЦ олдидан ўтган ўрта босим Д-57 мм газ қувурини тартибга келтириш ишлари ҳамда Чилонзор тумани “Боғзор” МФЙ 7-мавзе 44-уй олдидаги ер ости Д-57 ўрта босим газ қувуридаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф қилиш ишлари режалаштирилган.

 

Ушбу ишларни бажаришда 2023 йил 8 июнь куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Аҳоли истеъмолчилар:

  •  
  • Сергели-6 мавзеси “Меҳригиё” МФЙда жами 23 та кўп қаватли уйлардаги 2587 та хонадон;
  • “Лутфий” ва «1-Қатортол” МФЙлардаги жами 400 та ерли хонадон;
  • “Боғзор” ва “Оқтепа” МФЙларнинг кўп қаватли уйлардаги жами 3430 та хонадон.

 

Улгуржи истеъмолчилар:

  •  
  • Сергели-6 мавзеси “Меҳригиё” МФЙда жами 15 та улгуржи истеъмолчилар;
  • “Боғзор” МФЙ ҳудудидаги жами 18 та улгуржи истеъмолчилар.
  • Етказилаётган ноқулайликлар учун “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ истеъмолчилардан узр сўради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//