Жамият
Пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига (“Чорвоқ” эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Автобуслар “Машинасозлар” метро бекати—Чорвоқ йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади.
Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соату 10 дақиқада етиб боради.
Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 ҳаракатланади.
Қатновлар “Uzautotrans service” корхонасининг “Yutong” автобусларида амалга оширилиб, йўлкира нархи 15 минг сўмни ташкил этади.
Аввалроқ давлат раҳбари “Қамчиқ” довони орқали туристик микроавтобус, Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилишини белгилаб берганди.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ