Жамият
Ижтимоий тармоқларда Бухорода тепловоз юк машинаси билан тўқнашгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа вилоятнинг Когон туманидан ўтувчи қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида кеча, 6 июнь куни соат 16:10 ларда содир бўлган. Ҳаракатланиб кетаётган поезд тепловози Бухоро тумани Зарманоқ маҳалласида яшовчи Б.Л. бошқарувидаги “Chakman” русумли юк машинаси билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги, фақат транспорт воситаларига шикаст етгани маълум қилинган.
“Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан Когон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77687
Жамият
56692
Жамият
55913
Жамият
50966
Жамият
//
Изоҳ йўқ