Жамият
2023 йил 1 июнь куни Самарқанддаги мактаблардан бирининг 11-синфини битираётган Ш.Бобораҳимов, М.Саидалимов, О.Ўткиров ва Ж.Эшназаров сайр қилиб юришганда кўп қаватли уйнинг 4-қаватида боши панжара орасига тиқилиб, танаси ҳавода осилиб турган кичкина қизчани кўриб қолган.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, ўқувчилардан бири дарҳол қизалоқнинг ота-онасига хабар бериш учун квартира томон югурган, қолганлари қизалоқ осилиб қолган балкон остида қўлларини чўзиб, тирик қутқарув панжарасини ясашган.
Йигитлардан бири зинапоядан югуриб чиқаётган пайтда, қизалоқ пастга қулаб тушган. Йигитлар уни тутиб олишган.
Аниқланишича, онаси уй ишлари билан овора бўлган пайтда қизча балконга чиқиб қолган.
Самарқанд вилояти ИИБ юз берган ҳолатга бефарқ бўлмаган ёшларга миннатдорчилик билдирган.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55993
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ