Жамият
Сурхондарё вилоятида халқаро аҳамиятга эга иккита трассани бирлаштирувчи ва Тошкентга юклар етказилиш вақтини қисқартиришга хизмат қилувчи янги йўл қурилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги xaбар берди.
Қайд этилишича, янги йўл М39 ва М41 автомагистралларини қисқа масофада бирлаштиради.
ОТБ маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилоятидаги 4Р105 Дарбанд—Бойсун—Элбаён автомобил йўлининг 5–70-километр (65 километр) қисмини ва 4Р100 Манғузор—Жарқўрғон—Бандихон—Олтинсой—Денов автомобил йўлининг 128–174-километр (46 километр) қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобил йўлининг умумий узунлиги 111 километрни ташкил этади.
Мазкур автомобиль йўлларини реконструкция қилиниши билан Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М39 ва М41 автомагистраллари қисқа масофада бирлаштирилиб, Тошкент шаҳрига қатновни амалга ошираётган халқаро ва маҳаллий автоташувчилар учун мавжуд 298 километр узунликдаги автомобил йўли 146 километр қисқартирилади ва натижада масофа 152 километрни ташкил этади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ