Жамият
Бугун, 6 июнь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 77 ва 85-моддаларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
Унга кўра, таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан шахснинг вояга етмаган даврида содир этган жинояти учун қонун олдида ўз жазосини тўлиқ ўтаб бўлгандан сўнг, унинг оқибатлари келгуси ҳаётига таъсир қилмаслиги ва ўз ҳаётини янгитдан бошлаши учун имконият берилишини таъминлаш мақсадида вояга етгунига қадар содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган, деб ҳисобланиши белгиланмоқда.
Шунингдек, Жиноят кодексига вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддатини 6 ойдан 1 ойга қисқартириш тўғрисида ўзгартириш ва қўшимча киритилмоқда.
Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлигини янада либераллаштириб, вояга етмаганлик даврида содир этган жинояти учун жазони тўлиқ ўтаб бўлган шахсга, ўз ҳаётини судланганлик тамғасидан холи тарзда янгидан бошлашига имкон беради.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ