Ўзбекистонда қуёш панеллари ўрнатганлар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилиши мумкин

Сақлаш
22:04 / 06.06.2023 1111 0

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси депутатлари қуёш панеллари ўрнатганлар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилиши белгиланган қонун лойиҳасини қабул қилди.

 

Қуйи палатанинг 6 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида “Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

 

Унда юридик шахслар умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали электр энергиясини ишлаб чиқариб умумий тармоғига сотганда фойда солиғи ҳамда улар бўйича мол-мулк ва ер солиғини тўлашдан озод этилиши назарда тутилмоқда.

 

Шунингдек, уй-жойда умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини тўлашдан озод этилиши белгиланмоқда.

 

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллигини бартараф этиш, инвесторлар учун қулай шароитлар ва рағбатлантириш механизмларини белгилаш имконини беради.

 

Мажлисда муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//