Жамият
Тошкент вилоятида интернет орқали содир этилиши мумкин бўлган яна бир товламачилик жиноятининг олди олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 23 май куни Чиноз тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда 23 ёшли йигит 19 ёшли қизнинг шахсий суратларни тарқатиш билан қўрқитиб, 1000 доллар талаб қилиб келгани аниқланган. У қиздан талаб қилган пулнинг 1 миллион сўмини олаётган вақтида далилий ашё билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56723
Жамият
55945
Жамият
51006
Жамият
//
Изоҳ йўқ