Жамият
Тошкент шаҳрининг маҳаллалари учун 211 миллиард сўм ажратилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 9 февралда қабул қилган «Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзгартиришдан мақсад Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини ривожлантириш, махаллаларда болалар ва спорт майдончаларини қуриш, микрохиёбонлар ташкил этиш, ирригация тизими ва суғориш тармоқларини ҳамда кўп қаватли уйларни таъмирлаш, шунингдек, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштиришдир.
Қарорнинг 1-бандида айтилишича, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланган:
Юқорида санаб ўтилган ишларни бажариш учун ҳокимликка 584 миллиард сўм миқдорда фоизсиз кредит берилади.
Қарорнинг 2-бандида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2 ҳафта муддатда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига Республика бюджетидан 211 миллиард сўм ўтказиб бериши таъкидланган.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ