Жамият
3 июнь куни соат 12:30 атрофида Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида мактаб ўқувчиси каналга чўкиб кетди. Бу ҳақда «Газета.uz»га вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Шаҳарнинг «Ишчилар» маҳалласида яшовчи 16 ёшли И.М. Жўн каналига чўмилиш учун борган. Сувга тушган пайтда каналдаги сув оқими кучлилиги туфайли ва йигит ўзини ўнглай олмагани сабабли каналдан чиқа олмай, оқиб кетган.
Ҳолат юзасидан соат 13:10 да вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Бошқарма томонидан қидирув-қутқарув ишларига 3 нафар ғаввос-қутқарувчи жалб қилинган. Унинг жасади 4 июнь куни соат 10:00 атрофида сув тубидан топилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56723
Жамият
55946
Жамият
51006
Жамият
//
Изоҳ йўқ