2023 йилги тест синовлари вақти ўзгаради

Сақлаш
10:06 / 05.06.2023 727 0

2023-2024 ўқув йили учун Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари вақти ўзгарди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

 

Қайд этиш мумкин, аввалги йилларда имтиҳонлар стадион ва хиёбонларда ўтказилгани сабабли 1-смена соат 07:00 дан 10:00 гача, 2-смена эса 19:00 дан 22:00 гача ўтказилган эди. Чунки бошқа вақтда ҳаво ҳарорати иссиқ бўлади.

 

3 йиллик танаффусдан сўнг тест синовлари яна ёпиқ биноларда ўтказилаётганлиги сабабли, эндиликда вақтли ва кеч имтиҳон ўтказишга эҳтиёж йўқ. Шу сабабли, худди 2018-2019 йилларда бўлгани каби тест синовларида 1-смена соат 08:00 дан, 2-смена эса 15:00 дан бошланиши режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси