Бугун ҳаво ҳарорати 41 даражагача исийди

Сақлаш
10:06 / 05.06.2023 709 0

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 5 июнь куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-40, шимолда ва чўл ҳудудларда эса 41 даражагача бўлади.

 

Шунингдек, пойтахт Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-37 даража иссиқ бўлади.

 

Тоғли ҳудудларда эса куннинг иккинчи ярмида Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-28 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси