Жамият
Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳафта давомида кузатилган қуруқ ва ўртача иссиқ об-ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Маълум қилинишича, 3—4 июнь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати 34-39 даража атрофида бўлади. Бундай ҳарорат июнь ойининг бошидаги меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқоридир. Аммо Ўзбекистоннинг метеорологик кузатувлари йилномасида айрим йиллар борки, ушбу йилларда ҳаво ҳарорати июнь ойининг энг бошида 38-40 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача кўтарилган.
Республиканинг тоғли ҳудудларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Фарғона водийси билан чегарадош айрим тоғли ҳудудларда бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ