Кейинги ҳафтада ҳарорат 42 даражагача кўтарилади

Сақлаш
17:21 / 02.06.2023 1569 0

Ўзбекистонга 5–8 июнь кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” директори хабар берди.

 

Бунинг ҳисобига ҳарорат 42 даражагача кўтарилиши кутилаётгани таъкидланди. Жумладан:

 

5–6 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 40–41 даражагача;
6–8 июнда Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 40–42 даражагача;
5–8 июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 38–40 даражагача;
7–8 июнда Фарғона водийси вилоятларида 36–39 даражагача кўтарилади.

 

7–8 июнь кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//