Энг намунали таълим муассасаси, энг намунали ўқитувчи ҳамда ўқувчилар аниқланди

Сақлаш
16:51 / 02.06.2023 1675 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!» шиори остида «Энг намунали таълим муассасаси», «Энг намунали ўқитувчи» ҳамда «Энг намунали ўқувчи» танловларининг республика босқичи бўлиб ўтди.

 

 

Мазкур кўрик-танловларнинг ҳудудий босқичи Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тузилган Ишчи гуруҳ иштирокида апрель-май ойида ўтказилган бўлиб, унда Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент «Темурбеклар мактаби», Мудофаа вазирлиги Фарғона «Темурбеклар мактаби», Ички ишлар вазирлиги Нукус «Темурбеклар мактаби», Миллий гвардия Тошкент «Темурбеклар мактаби», Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шаҳрисабз «Темурбеклар мактаби» ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Термиз «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейлари, шунингдек, жами 220 нафар ўқитувчи ва 960 нафар ўқувчилар қатнашди.

 

 

«Энг намунали таълим муассасаси», «Энг намунали ўқитувчи» ҳамда «Энг намунали ўқувчи» танловларининг республика босқичида 6 та таълим муассасаси, 6 нафардан ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.

 

Бу жараёнда ҳарбий-академик лицейлар ва уларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларида узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг стратегик йўналишлари, таъсирчан, креатив ва инновацион услублар ишлаб чиқиб амалиётга қўллаши, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар эътиборга олиниб, белгиланган шартлар бўйича баҳоланди. «Энг намунали ўқитувчи» танловида машғулотнинг ташкил этилиши, машғулот мазмуни, педагогик маданияти, ўқитиш методикаси, фаолият самарадорлиги ҳамда мактабдан ташқари фаолиятидаги ютуқлари алоҳида эътиборга олинди. 

 

 

Баҳолаш натижаларига кўра, «Энг намунали ўқитувчи» танловининг республика босқичида 1-ўринга ДХХ Тошкент «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқитувчиси Мафтуна Сайфутдинова, 2-ўринга Мудофаа вазирлиги Фарғона «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейидан Жавлон Жумаев, 3-ўринга Миллий гвардия Тошкент «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейидан Лолахон Тўраева муносиб кўрилди.

 

 

Шунингдек, «Энг намунали ўқувчи» танловининг республика босқичида 1-ўринни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шаҳрисабз «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Жон-Муҳаммад Аҳадов, 2-ўринни Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейидан Ҳасанбой Комилжонов ҳамда 3-ўринни Ички ишлар вазирлиги Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейидан Азизбек Ҳудайбергенов эгаллади.

 

 

 

«Энг намунали таълим муассасаси» танловининг республика босқичида эса 1-ўринни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Термиз «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи, 2-ўринни Ички ишлар вазирлиги Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ҳамда 3-ўринни Миллий гвардия Тошкент «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи қўлга киритди.

 

 

Таъкидлаш жоиз, мазкур танловлар «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, юқори малакали педагогларни рағбатлантириш, педагогик фаолиятнинг нуфузини янада ошириш, юксак билимли, мустақил фикрлайдиган, ўзи танлаган йўналиши ва мутахассислиги бўйича мукаммал билим ва кўникмага эга бўлган рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, таълим ва тарбия соҳасидаги инновацион технологияларини кенг оммалаштириш, соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратишдек эзгу мақсадларни кўзлаши билан аҳамиятлидир, дейилади хабарда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//