“Ҳаж–2023” мавсуми учун тўлов миқдори маълум қилинди

Сақлаш
15:29 / 02.06.2023 1548 0

“Ҳаж–2023” мавсуми учун бир зиёратчига тўлов миқдори – 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.

 

Таъкидланишича, 2023 йилнинг бошида, яъни 15 майга қадар 36 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари Умра амалларини бажарган.

 

2022 йилда Ҳаж зиёрати учун 12 минг квота ажратилган бўлса, жорий йилда 15 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари Ҳаж зиёратини адо этишлари белгиланди.

 

Саудия Арабистони талабига кўра, Ҳаж зиёратига борувчилар тегишли вакциналарнинг тўлиқ дозаси билан эмланган бўлиши керак.

 

Зиёратчилар 4 июнь кунидан 19 июнь кунига қадар Мадинага шаҳрига боришади ва 4 июль кунидан 19 июль кунига қадар юртимизга қайтиб келади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//