Жамият
Тошкент метрополитени ҳаво ҳарорати кўтарилган вақтларда Ерусти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида поездлар ҳаракати тезлигига вақтинча чеклов жорий этади.
Мерополитен маъмуриятининг билдиришича, ёз мавсумининг бошланиши муносабати билан ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши ва натижада ерусти темирйўллари релслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлиб, 70 даражага етиши мумкин.
Шу муносабат билан темирйўллардан фойдаланиш қоидаларига кўра, релсларнинг ҳарорати 55 даражадан ошганда поездлар ҳаракати тезлиги пасайтирилиши, яъни релсларнинг ҳарорати 60 даражагача бўлганда поездлар ҳаракати тезлиги 40 км/соатдан, 65 даражагача 25 км/соатдан ошмаслиги, 70 ва ундан юқори даражада эса поездлар ҳаракати тақиқланиши белгиланган.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, поездлар ҳаракати ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, метрополитеннинг Ерусти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кузатилган вақтларда поездлар ҳаракати тезлигининг вақтинча чеклови жорий этилади.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ