Жамият
Жорий йилнинг 1 октябрдан бошлаб нодавлат боғча ва мактабларга лицензия бериш талаблари енгиллаштирилади. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармон имзолади.
Қайд этилишича, нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади.
Нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларига спорт зални уларга ижара ва текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳамда белгиланган талабларга жавоб берадиган биноларда ҳам ташкил этишга рухсат этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ