Жамият
Ўзбекистонлик 11 нафар ҳунармандчилик усталари илк бор дунёдаги машҳур Homo Faber маълумотлар базасига киритилди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бу нафақат бутун Марказий Осиё учун салмоқли воқеа, балки нуфузли халқаро ташкилот – Микеланжело ижодкорлик ва ҳунармандликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ўзбек ҳунармандчилигининг эътирофи ҳамдир.
Ушбу эришилган ютуқни нишонлаш ва анъанавий ҳунармандчилик соҳасида халқаро маданий алмашинувни янада ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида Бухорода 30–31 май кунлари баҳс-мунозаралар, маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар каби махсус тадбирлар ўтказилди.
30 май куни маданий тадбирлар дастури Homo Faber Guide’нинг “Ўзбекистонга оид боби” тақдимоти билан очилди. Уни Микеланжело жамғармасининг ижрочи директори Альберто Кавалли ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори Гаяне Умерова олиб борди. “Ҳунармандлик кучи” номли шўба йиғилишида таниқли дизайнер ва ҳунармандлар Нада Дебс (Ливан) ва Аҳмад Ангавий (Саудия Арабистони) ҳам иштирок этди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ