Жамият
2023 йил 28 май куни соат тахминан 21:30 ларда Бектемир тумани, Бектемир йўли кўчасида, ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Ш.М. Cobalt русумли, давлат рақам белгиси 60 K 985 VA бўлган автомашинани бошқариб кетаётиб, йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Ш.Қ.га тегишли "Ваз-2105" русумли, давлат рақам белгиси 01 Q 819 VB бўлган автомашинаси билан тўқнашув содир этиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидан ҳаракатланиб кетаётган 3 нафар пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ натижасида 2 нафар пиёда (2000 йилда туғилган С.Ю. ва 2001 йилда туғилган А.К.) ҳамда Cobalt русумли автомашина ҳайдовчисига тан жароҳати олганлиги сабабли тиббий ёрдам кўрсатилган. Бироқ пиёда 1997 йилда туғилган А.Х. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ