Жамият
Тошкент ҳамда Фарғона шаҳарларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, улардан пул ундирган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахтнинг Янги ҳаёт туманида фуқаро С.И. фуқаро М.А.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда берган. Фирибгар эвазига 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Фарғона шаҳрида фуқаро М.С. ва Марғилон шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми кадрлар бўйича инспектор M.Ш. фуқаро Ф.А.ни ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ