Президент ёқилғи-энергетика соҳасини коррупциядан тозалашга топшириқ берди

Сақлаш
19:11 / 31.05.2023 837 0

Ўзбекистон президенти Коррупцияга қарши курашиш агентлигига Энергетика вазирлиги билан биргаликда 1 сентябргача ёқилғи-энергетика тармоғини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Президент администрациясига киритиш бўйича топшириқ берди. Бу давлат раҳбарининг 24 майдаги фармонида кўзда тутилган.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига «истеъмол қилинган энергия ресурслари учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг мажбурий ижро этилишини таъминлаш мақсадида» тизимнинг ҳар бир ходимининг масъулиятини ошириш топширилди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш чора-тадбирларини кучайтириши белгиланди.

 

Департаментга қўшимча равишда Ўзенергоинспекция билан ҳамкорликда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ҳамда энергия самарадор ва энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш мақсадида ажратилган бюджет тизими бюджетлари ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг, шунингдек, Ўзбекистон кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитларининг мақсадли сарфланишини ўрганиб бориш топширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//